Оила мустаҳкамлиги йўлида
Блог им. ahroriyОила – муқаддас даргоҳ, улуғ саждагоҳ. Оила ўзи тўрт ҳарфдан иборат, ҳар ҳарфи устун. Бу устуннинг бири аёл, бири эр, бири фарзанд, барини бирлаштирувчи, жипслаштирувчи бу-чинакам мухаббат, тотувлик, бир-бирини тушуниб етиш. Оила шунинг учун муқаддаски, унда фарзандлар камол топади. Оилада муносабатлар шаклланади, етилади ва бу муносабатлар бутун бир яхлитликда занжирга айланади, жамиятни ҳаракатга келтиради. Чунки муносабатларнинг заминида миллий қадриятлар, миллий анъаналар қоришиб ётади. Туманимизда 54 мингга яқин оила бўлиб, ҳар бир оиланинг ўзига ҳос удуми, қонун-қоидаси, яшаш шароити бўлиб, оилавий шароитлар кундан кунга яхшиланиб, бойиб бормоқда. Оилаларимиз тинч-тотув бўлса, маҳалламиз тинч бўлади. Маҳалламиз тинч бўлса, туманимиз, вилоятимиз, мамлакатимиз тинч, обод ва фаровон бўлади. Бизларнинг асосий мақсадимиз ҳам оилаларимизнинг фаровонлигини ошириш, келажакка баркамол авлодларни тарбиялаб етказишдан иборатдир.
Байрам тадбири сўнгида оилаларга гуллар ва эсталик совгалари улашилди.
"Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танловининг Чироқчи туман боскичи
Блог им. ahroriy“Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танловининг туман боскичини “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Чирокчи туман Кенгаши раиси Ф.Бердиқулов, туман Маънавият тарғибот маркази бўлими З.Аҳмедова, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими Ш.Хўдойқулов, Туман Ҳокимлиги ижтимоий-иқтисодий соҳа мутахассиси Э.Боймуродов, туман ИИБ бўлими туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим лари билан хамкорлигида “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танловининг туман босқичи очиқ деб эълон қилди.
“Аждодлар хотираси муқаддасдир!”
Блог им. ahroriyBugun mamlakatimizda Ikkinchi jahon urushida halok bo‘lgan minglab yurtdoshlarimiz xotirasini yod etish, olovli janggohlardan omon qaytgan bobolarimizga, og‘ir kunlarni sabr-bardosh bilan yenggan, mashaqqatli daqiqalarda ham o‘zligini yo‘qotmagan, imoni butun yurtdoshlarimizga hurmat-ehtirom, mehr-oqibat ko‘rsatish tom ma'noda milliy qadriyatga aylandi.
Mamlakatimiz rahbarining „O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari — 1941-1945 yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini “Ikkinchi jahon urushidagi G‘alabaning 70 yilligi” esdalik yubiley medali bilan mukofotlash to‘g‘risida”gi farmoni ham mamlakatimizda inson, uning qadr-qimmati, sharafi bebaho qadriyatga aylanganini yana bir bor tasdiqladi.
O‘tkazilgan „Inson aziz, xotira muqaddas” loyihasi davomida ularning ko‘nglini olish maqsadida dasturxon bezatildi. Urush qatnashchilari so‘zga chiqib, o‘z minnatdorchiligini izhor qilib bag‘oyatda xursand ekanligini bildirishdi.
Номоддий маданий мерос объектларини ёшлар муҳофазасида
Блог им. ahroriyНишон туман Кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди
Блог им. ahroriyБайрам арафасида ва байрам куни тумандаги коллежлар, мактаблар ва ҳарбий қисмларда, “Уч авлод”, “Икки авлод” учрашувлари ташкил этилди. Учрашувларда II жаҳон уруши қатнашчиларидан Дўстмурод Назаров, Номоз Қурбоновлар ўзларининг иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги тассуротларини сўзлаб бердилар ҳамда дунёда тинчлик бўлишини, Ўзбекистонимиз гуллаб яшнашини, ёшларимизга камолот тилаб дуолар қилишди.
Ҳаракатнинг Қарши туман Кенгаши томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди
Маънавият9 май “Хотира ва кадрлаш” куни муносабати билан 2015 йил 8 май куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши томонидан кексаларнинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилашда уларга ёрдам бериш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари ва ногиронларининг туғилган кунларини тантанали нишонлаш учун туманда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида ташкил қилинган 15 нафар кўмак гуруҳи аъзолари иштирокида тумандаги Кожор ҚФЙда истиқомат қилувчи фронт орти меҳнат фахрийлари Г.Холмуродов, А.Худойназаров, Т.Чориевларнинг хонадонларига борилиб, байрам муносабати билан “Камолот” ЁИҲ Қарши туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топшрилди.
Қамаши туман Кенгаши томонидан “Камалак” болалар ташкилотининг анъанавий ХIV Анжумани ўтказилди
Блог им. ahroriyАнжуманнинг асосий қисмида дастлаб туман йўналиш сардорлари ва “Камалак” болалар ташкилоти Сардорлар Кенгаши раиси ахборотларни топширди. Ахборотлар топширилгандан сўнг, Анжуман очиқ дея эълон қилингач мусиқий ва рақслар намойиш қилинди. Анжуман доирасида “Камалак” болалар ташкилотининг ҳар бир йўналиш сардорлари учун ўқув семинарлар ўтказилди.
Семинарни авзаллик жиҳатлари шундаки, таълим муассасаларида сардорлар Кенгаши фаолиятларини янада ривожлантириш, ҳар бир йўналишнинг ўзига ҳос вазифалари ва йил давомида амалга ошириладиган ишлар бирма-бир тушунтириб ўтилди. Ташкил этилган ўқув семинарларда йўналишларнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда сардорлар билан ишлашнинг интерфаол усулларидан фойдаланган холда турли хилдаги қизиқарли савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Ҳар бир йўналишларнинг ўзига ҳос шиорлари анжуманга янада кайфият ва ўзгача руҳ бағишлади. Айниқса, 6 та йўналиш ва “Камалак” сардорлари учун тайёрланган 7 ҳил кўринишдаги кўкрак нишонлари йўналиш сардорларининг ажралиб туришларини таъминлади. Анжуман доирасидаги савол-жавобларда фаол иштирок этган йўналиш сардорларига “Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг эсдалик совғалари, диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
Qonun ustuvorligi jamiyat faravonligi!
Блог им. ahroriyUshbu tanlovda tumandagi Tibbiyot kollejining “Qalqon” jamoasi, Ijtimoiy-iqtisodiyot kollejining “Femida” jamoasi, Sanoat kasb-hunar kollejining “Yosh huquqshunos” jamoasi, Sanoat va hizmat ko’rsatish kollejining “Adolat” jamoalari 4 ta shart bo’yicha bellashdilar.
Tanlovning yakuniy natijalariga ko’ra, Ijtimoiy-iqtisodiyot kollejining “Femida” jamoasi 78 ball to’plab, fahrli I-o’rinni egallab viloyat bosqichiga yo’llanmani qo’lga kiritdi.
Tanlov so’ngida golib va faol ishtirok etgan jamoalarga tuman Kengashining esdalik sovgalari va fahriy yorliqlari topshirildi.
Ko’rik tanlovda o’quvchi yoshlarning 200 nafari qamrab olindi.
Қарши туманида Ҳаракат фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди
Блог им. ahroriyСўзга чиққанлар Ҳаракатнинг Устав ва Дастури, Бошланғич ташкилотлар Низоми, етакчининг фукционал вазифалари, бошланғич ташкилот етакчиларининг сиёсий билим даражаларини ошириш, етакчини хонасини жихозлаш, “Камолот” ЁИҲ ва “Камалак” болалар ташкилоти бурчагини ташкил этиш, аъзолар ҳамда сардорларнинг ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш, жамоада ижобий психологик муҳитни яратиш, етакчида педагогик маҳоратини шакллантириш, бошланғич ташкилотларда иш юритиш, хисоб ва хисоботни олиб бориш, мурожаат ва аризалар билан ишлаш масалалари, турли йиғилиш баёнларини расмийлаштириш, хужжатларни қабул қилиш ва руйҳатга олиш тартиби ҳамда уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш тўғрисида гапириб ўтди.
“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Деҳқонобод туман босқичи ўтказилди
Блог им. ahroriy“Камалак билимдонлари” кўрик-танлови Косон туманида юқори савияда ўтказилди
"Камолот" ЁИҲ янгиликлариУшбу танловга тумандаги умумтаълим мактабларидаги 10-14 ёшгача бўлган 1020 нафардан ортиқ болалар ташкилоти аъзолари қамраб олинди. Туман финал босқичида худудлардан сараланиб, 1-ўринни қўлга киритган 11 та жамоа ўзаро беллашдилар. Косон тумандаги 9-мактабда “Камалак билимдонлари” кўрик-танловини туман финал босқичи ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирда худуднинг 11 та жамоаси қатнашиб, 1-ўринни 93-мактабнинг “Ўзбекнинг келажаги” жамоаси, 2-ўринни 12-мактабнинг “Келажак овози” ва 75-мактабнинг “Баркамол авлод” жамоалари, 3-ўринни 94-мактабнинг “Камалак жилолари”, 74-мактабнинг “Камалакнинг етти жилоси”, 90-мактабнинг “Камалак юлдузлари” жамоалари қўлга киритди.
“Сиз қонунни биласизми?” республика кўрик-танловининг Касби туман босқичи ўтказилди
"Камолот" ЁИҲ янгиликлариТанловнинг туман босқичида 6 та касб-ҳунар коллежининг жамоаси иштирок этди ва Касби Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг “Адолат” жамоаси 71 балл билан танловнинг вилоят босқичига йўлланма олиб, Кенгаш томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Қамаши туман босқичи ўтказилди
"Камолот" ЁИҲ янгиликлариТанловда 7 та касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўзаро беллашдилар.
Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Қамаши хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси, 2-ўринни Қамаши иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоаси, 3-ўринни Қамаши Ахборот технологиялар касб-ҳунар коллежининг “Адолат” жамоаси қўлга киритди.
Танлов сўнгида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашининг Диплом ва эсталик савғалари топширилди.
Яккабоғда “Касбим менинг–фахрим менинг” тадбири ўтказилди
Блог им. ahroriyЯккабоғ туманидаги Саноат хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Касбим менинг – фахрим менинг” шиори остида ўқув-амалий тадбир бўлиб ўтди.Туман ҳокимлиги, Ҳаракатнинг туман Кенгаши ҳамда ҳудуддаги барча касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз танлаган соҳалари бўйича эгаллаши лозим бўлган билим ва малакаларни кенгайтириш, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш каби муҳим масалаларга қаратилди.Тадбир давомида коллеж ўқувчиларининг касбий ва ижодий ишлари, эришган ютуқларини акс эттирувчи кўргазмалар ҳам намойиш этилди.
Qo‘li guldir, o‘zbek ayolin
Блог им. ahroriyNishon Maishiy xizmat ko‘rsatish kasb-hunar kollejida 2015 yil 10 mart kuni tuman xotin-qizlar qo‘mitasi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi tuman bo‘linmasi, “Kamolot” YOIH tuman Kengashi, O‘zLiDeP Nishon tuman Kengashi, tuman “Tadbirkor ayol” uyushmasi raisi M.Umarova, “Mikrokredit” bank xodimi A.Rahmanov, tuman madaniyat va sport ishlari bo‘limi bilan hamkorlikda “O‘zbegim durdonalari”, “Qo‘li guldir, o‘zbek ayoli”, “Kasbim-faxrim” mavzularida ko‘rgazmasi va bitiruvchi qizlar uchun o‘quv seminari o‘tkazildi.
Tadbir davomida yig‘ilganlar keksa onaxonlarning «O‘zbegim durdonalari” milliy an’anaviy kashtachilik maktabining mahsulotlari ko‘rgazmasi va „Qo‘li guldir o‘zbek ayoli” hunarmand va tadbirkor ayollarning ko‘rgazmali mahsulotlari tashkil etildi.
28 ta qishloq va mahallalarning 3 nafardan chevar va hunarmand xotin-qizlar, tumandagi barcha hunarmand va tadbirkorlar, faxriy keksa hunarmand onaxonlar, kasb-xunar kolleji bitiruvchilari, yosh tadbirkor qizlar ishtirok etishdi.
Балли қизлар
Блог им. ahroriy“Ёшларнинг ижтимоий хизматлар маркази” қошидаги “Ёш оила” тикувчилик тўгараги томонидан 2015 йил 5 март куни “Ёшларнинг ижтимоий хизматлар” маркази биносида тўгарак аъзолари ўртасида “Балли қизлар” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов, туман Кенгаши етакчи мутахассиси М.Раупова, “Ёш оила” тикувчилик тўгараги раҳбари Р.Жабборова, “Компьютер” тўгараги раҳбари Ю.Жалилова ҳамда 45 нафар тўгарак аъзолари иштирок этди.
Яккабоғ туман Кенгаши томонидан ананавий “Камолот шахмат тахтаси” республика турнири ўтказилди
Блог им. ahroriyЎқувчи-ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, ёшларни ёшлар спорт мусобоқаларига оммавий тарзда жалб қилиш мақсадида “Камолот”шахмат тахтаси республика турнирини туман босқичи ўтказилди.Ёшларни ватанпарварлик ва маънавий баркамоллик фазилатларини тарбиялаш муҳим ҳамда долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Яккабоғ туман Кенгаши, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, туман халқ таълими бўлими, “Яккабоғ авози” газетаси муҳаррири қўшма қарорига асосан “Камолот шахмат тахтаси” туман босқичи бўлиб ўтди.
Туман босқичида Низом асосида тумандаги умум таълим мактаблари, ўрта-махсус касб ҳунар коллежларидан келган 94 нафар ёшлар иштирок этишди. Мусобақа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ўтказилди.
Мусобақа якунида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши томонидан ғолиб ёшларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди, ғолиб ёшлар вилоят босқичида иштирок этиш учун хуқуқин қўлга киритишди. Фаол иштирок этган БТ етакчиларига ва ўқувчиларга ташаккурномалар эълон қилинди.
Zulfiyaxonim izdoshlari bo’lish biz uchun – baxt!
Блог им. ahroriyJoriy yilning 3 mart kuni 5-umumta’lim maktabida “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati Nishon tuman Kengashi va maktab ma’muriyati bilan hamkorlikda Zulfiyaxonim tavalludining 100 yilligi munosabati bilan qizlar o’rtasida “Orasta qizlar” tanlovi o’tkazildi.
Tanlovda 6 nafar qizlar 7 ta shart, tanishtiruv, dasturxon bezash, savol-javob, mevalarni chiroyli kesish, mohir qo’llar, erkin mavzu, pazandalik sirlari shartlari bo‘yicha bellashishdi.
Tanlov g’oliblariga Harakatning tuman Kengashi tomonidan faxriy yorliq va estalik sovg’alari topshirildi.
Қарши туманида номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ишлари авжида
Блог им. ahroriy“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши томонидан 2015 йил 2 март куни тумандаги 37-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сон қарори ижроси таъминлаш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбатда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов сўзга чиқиб, таълим муассасаларида тахсил олаётган ёшларни номоддий маданий мерос бўйича маълумотлар тўплаш ва уларни тарғибот ишларига жалб қилиш тўғрисида гапириб ўтди.