avatar
Куч
53.79
Рейтинг
+19.72

Мақолалар

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Деҳқонобод туман Кенгаши томонидан “Қўша қариб қадр топганлар” лойиҳаси

Блог им. ahroriy
2015 йилнинг 15 май куни туман ФХДЁ бўлимида туман ФХДЁ бўлими, туман “Махалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Деҳқонобод туман Кенгаши ҳамкорлигида  ва 33 нафар ёшлар иштирокида  жамиятимизда тинчлик, тотувлик  ва барқарорлик  мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшаётган, соғлом ва баркамол униб ўсаётган авлодни тарбиялашда  фаол иштирок этаётган  оилаларга муносиб  эьтибор қаратиш, оилаларда ўзоро тотувлик  ва барқарорликни тарғиб қилиш, оилалардаги маънавий  ва интелектувал  салоҳиятни янада юксалтириш  ёшларни ҳар тамонлама соғлом, бпркамол этиб тайинлаш, ҳаёт  абадийлиги, авлодлар давомийлиги  таъминлайдиган  маънавият қўрғони  бўлимиш оилани мустаҳкамлаш  йигит- қизларни оилаг тарбиялаш мақсадида “Қўша қариб қадр топганлар” лойиҳаси доирасида  бирга 50 йил яшаган Хўжамқуловлар оиласи иштирокида  “Ибратли оила” мавзусида ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Оила мустаҳкамлиги йўлида

Блог им. ahroriy
2015 йил 15 май куни  15-май-Ҳалқаро оила куни муносабати билан Китоб туманидаги “Умид” маданият саройида туман ҳотин-қизлар қўмитаси, ФХДЁ бўлими, туман ҳалқ таълими бўлими,  туман маданият ва спорт бўлими ҳамда “Камолот” ЁИХ туман Кенгаши, “Маҳалла” жамоат фонди  билан ҳамкорликда  “Мустаҳкам оила, мустаҳкам жамият пойдевори” деб номланган байрам  тадбири ўтказилди.  Байрам тадбирини туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Розия Ашурова очиб, барча йиғилганларни Ҳалқаро оила куни билан қутлади ва  жумладан шундай деди:
Оила – муқаддас даргоҳ, улуғ саждагоҳ. Оила ўзи тўрт ҳарфдан иборат, ҳар ҳарфи устун. Бу устуннинг бири аёл, бири эр, бири фарзанд, барини бирлаштирувчи, жипслаштирувчи бу-чинакам мухаббат, тотувлик, бир-бирини тушуниб етиш. Оила шунинг учун муқаддаски, унда фарзандлар камол топади. Оилада  муносабатлар шаклланади, етилади ва бу муносабатлар бутун бир яхлитликда занжирга  айланади, жамиятни ҳаракатга келтиради. Чунки муносабатларнинг заминида миллий қадриятлар, миллий анъаналар қоришиб ётади. Туманимизда 54 мингга яқин оила бўлиб, ҳар бир оиланинг ўзига ҳос удуми, қонун-қоидаси, яшаш шароити бўлиб, оилавий шароитлар кундан кунга  яхшиланиб, бойиб бормоқда. Оилаларимиз тинч-тотув бўлса, маҳалламиз тинч бўлади. Маҳалламиз тинч бўлса, туманимиз, вилоятимиз, мамлакатимиз тинч, обод ва фаровон бўлади. Бизларнинг асосий мақсадимиз ҳам оилаларимизнинг фаровонлигини ошириш, келажакка баркамол авлодларни тарбиялаб етказишдан иборатдир.
Байрам тадбири сўнгида  оилаларга  гуллар  ва  эсталик  совгалари улашилди.

 
     

"Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танловининг Чироқчи туман боскичи

Блог им. ahroriy
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамкорлигида йилда бир маротаба ўтказиладиган анъанавий “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танловининг туман боскичи Чироқчи тумандаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўтказилди.
 
“Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танловининг туман боскичини “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Чирокчи туман Кенгаши раиси Ф.Бердиқулов, туман Маънавият тарғибот маркази бўлими З.Аҳмедова, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими Ш.Хўдойқулов, Туман Ҳокимлиги ижтимоий-иқтисодий соҳа мутахассиси Э.Боймуродов, туман ИИБ бўлими  туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим лари билан хамкорлигида “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар республика танловининг туман босқичи очиқ деб эълон қилди.

“Аждодлар хотираси муқаддасдир!”

Блог им. ahroriy
Mirishkor tumanida 9-may «Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan „Inson aziz, xotira muqaddas” loyihasi doirasida bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi. Tadbirda tuman hokimi X.Omonov, urush va mehnat faxriylari, tashkilot, korxona va muassasalar rahbarlari hamda “Kamolot”ning faol yoshlari ishtirok etdilar.
Bugun mamlakatimizda Ikkinchi jahon urushida halok bo‘lgan minglab yurtdoshlarimiz xotirasini yod etish, olovli janggohlardan omon qaytgan bobolarimizga, og‘ir kunlarni sabr-bardosh bilan yenggan, mashaqqatli daqiqalarda ham o‘zligini yo‘qotmagan, imoni butun yurtdoshlarimizga hurmat-ehtirom, mehr-oqibat ko‘rsatish tom ma'noda milliy qadriyatga aylandi.
Mamlakatimiz rahbarining „O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari — 1941-1945 yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini “Ikkinchi jahon urushidagi G‘alabaning 70 yilligi” esdalik yubiley medali bilan mukofotlash to‘g‘risida”gi farmoni ham mamlakatimizda inson, uning qadr-qimmati, sharafi bebaho qadriyatga aylanganini yana bir bor tasdiqladi.
 
O‘tkazilgan „Inson aziz, xotira muqaddas” loyihasi davomida ularning ko‘nglini olish maqsadida dasturxon bezatildi. Urush qatnashchilari so‘zga chiqib, o‘z minnatdorchiligini izhor qilib bag‘oyatda xursand ekanligini bildirishdi.

Номоддий маданий мерос объектларини ёшлар муҳофазасида

Блог им. ahroriy
        “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши томонидан 2015 йил 4 май куни тумандаги 60-умумий ўрта таълим мактабида, 2015 йил 6 май куни Хушвақт Агробизнес касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сон қарори ижроси таъминлаш мақсадида  давра суҳбати ташкил қилинди. Давра суҳбатда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов, 60-умумий ўрта таълим мактаб  “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси Г.Бозорова, Хушвақт Агробизнес касб-ҳунар коллежи “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси Г.Полвонова, туман ХТМФМТ ва ТЭБ методисти А.Диллиев ҳамда 90 нафар ёшлар иштирок этди. Суҳбат давомида Ҳаракатнинг Қарши туман Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сон қарори мазмун-моҳиятини ёшларга кенгроқ тушунтириб ўтди. 
 

Нишон туман Кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

Блог им. ahroriy
Туман маркази Янги-Нишон шаҳрида 2015йил 9-май куни “Мотамсаро она” ёдгорлиги майдонида “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ташкилотчилигида тумандаги ташкилот, корхона, муассасалар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, вакиллари, уруш қатнашчилари, фронт ортида хизмат қилган фахрийлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар вакиллари иштирокида митинг ҳамда мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш тадбирлари ўтказилди. Митингда туман ҳокими М.Қ.Ҳайитмуродов, уруш ва меҳнат фахрийси Дўстмурод Назаров, тадбир иштирокчиларини ва улар орқали туманимизнинг барча фахрийларини байрам билан табрикладилар.
 
            Байрам арафасида ва байрам куни тумандаги коллежлар, мактаблар ва ҳарбий қисмларда, “Уч авлод”, “Икки авлод” учрашувлари ташкил этилди. Учрашувларда II жаҳон уруши қатнашчиларидан Дўстмурод Назаров, Номоз Қурбоновлар ўзларининг иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги тассуротларини сўзлаб бердилар ҳамда дунёда тинчлик бўлишини, Ўзбекистонимиз гуллаб яшнашини, ёшларимизга камолот тилаб дуолар қилишди.

Ҳаракатнинг Қарши туман Кенгаши томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

Маънавият
9 май “Хотира ва кадрлаш куни” муносабати билан 2015 йил  8 май куни туман Кенгаши биносида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши қошидаги “Ёшларнинг ижтимоий хизматлар” маркази томонидан давра суҳбати ташкил қилинди. Давра суҳбатда Ҳаракатнинг туман Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов, “Ёш оила” тикувчилик тўгараги раҳбари Р.Жабборова, “Компьютер” тўгараги раҳбари Ю.Жалилова  ҳамда            50 нафар тўгарак аъзолари иштирок этди. Сўнг тўгарак аъзолари тумандаги мотамсаро она хайкали пойига гулчамбар қўйишди.
 
9 май “Хотира ва кадрлаш” куни муносабати билан 2015 йил  8 май куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши томонидан кексаларнинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилашда уларга ёрдам бериш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари ва ногиронларининг туғилган кунларини тантанали нишонлаш учун туманда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида ташкил қилинган 15 нафар кўмак гуруҳи аъзолари иштирокида тумандаги Кожор ҚФЙда истиқомат қилувчи фронт орти меҳнат фахрийлари Г.Холмуродов, А.Худойназаров, Т.Чориевларнинг хонадонларига борилиб, байрам муносабати билан “Камолот” ЁИҲ Қарши туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топшрилди. 

Қамаши туман Кенгаши томонидан “Камалак” болалар ташкилотининг анъанавий ХIV Анжумани ўтказилди

Блог им. ahroriy
2015 йил 17 апрель куни 6-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қамаши туман Кенгаши ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилотининг ХIV анжумани ўтказилди. Анжуманга тумандаги умумтаълим мактабларининг йўналиш ва “Камалак” сардорлари иштирок этди.
Анжуманнинг асосий қисмида дастлаб туман йўналиш сардорлари ва “Камалак” болалар ташкилоти Сардорлар Кенгаши раиси ахборотларни топширди. Ахборотлар топширилгандан сўнг, Анжуман очиқ дея эълон қилингач мусиқий ва рақслар намойиш қилинди. Анжуман доирасида “Камалак” болалар ташкилотининг ҳар бир йўналиш сардорлари учун ўқув семинарлар ўтказилди.
Семинарни авзаллик жиҳатлари шундаки, таълим муассасаларида сардорлар Кенгаши фаолиятларини янада ривожлантириш, ҳар бир йўналишнинг ўзига ҳос вазифалари ва йил давомида амалга ошириладиган ишлар бирма-бир тушунтириб ўтилди. Ташкил этилган ўқув семинарларда йўналишларнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда сардорлар билан ишлашнинг интерфаол усулларидан фойдаланган холда турли хилдаги қизиқарли савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Ҳар бир йўналишларнинг ўзига ҳос шиорлари анжуманга янада кайфият ва ўзгача руҳ бағишлади. Айниқса, 6 та йўналиш ва “Камалак” сардорлари учун тайёрланган 7 ҳил кўринишдаги кўкрак нишонлари йўналиш сардорларининг ажралиб туришларини таъминлади. Анжуман доирасидаги савол-жавобларда фаол иштирок этган йўналиш сардорларига “Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг эсдалик совғалари, диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
rasm1

Qonun ustuvorligi jamiyat faravonligi!

Блог им. ahroriy
2015 yil 11 aprel kuni Muborak ijtimoiy-iqtisodiyot kolleji faollar zalida “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati Muborak tuman Kengashi tomonidan tuman prokuraturasi, tuman ichki ishlar bo’limi, Jinoyat ishlari bo’yicha tumanlararo sudi, Advokatura hamkorligida “Siz qonunni bilasizmi?” ko’rik tanlovining Muborak tuman bosqichi bo’lib o’tdi.
Ushbu tanlovda tumandagi Tibbiyot kollejining “Qalqon” jamoasi, Ijtimoiy-iqtisodiyot kollejining “Femida” jamoasi, Sanoat kasb-hunar kollejining “Yosh huquqshunos” jamoasi, Sanoat va hizmat ko’rsatish kollejining “Adolat” jamoalari 4 ta shart bo’yicha bellashdilar.
Tanlovning yakuniy natijalariga ko’ra, Ijtimoiy-iqtisodiyot kollejining “Femida” jamoasi 78 ball to’plab, fahrli I-o’rinni egallab viloyat bosqichiga yo’llanmani qo’lga kiritdi.
Tanlov so’ngida golib va faol ishtirok etgan jamoalarga tuman Kengashining esdalik sovgalari va fahriy yorliqlari topshirildi.
Ko’rik tanlovda o’quvchi yoshlarning 200 nafari qamrab olindi.
rasm

Қарши туманида Ҳаракат фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Блог им. ahroriy
Ҳаракатнинг Қарши туман Кенгашига бириктирилган куратор томонидан 2015 йил 4 апрел куни туман ХТМФМТ ва ТЭБ мажлислар залида “Камолот” ЁИҲ ўрта умумтаълим мактаб ва касб-ҳунар коллеж бошланғич ташкилот етакчиларининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши “Маънавий-маърифий лойиҳалар” бўлими мудири Ф.Жалолов, “Камолот” ЁИҲ Қарши туман Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов, Ҳаракатнинг туман Кенгаши етакчи мутахассиси М.Раупова ҳамда 50 нафар мактаб ва касб-ҳунар коллеж бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Ҳаракатнинг Устав ва Дастури, Бошланғич ташкилотлар Низоми, етакчининг фукционал вазифалари, бошланғич ташкилот етакчиларининг сиёсий билим даражаларини ошириш, етакчини хонасини жихозлаш, “Камолот” ЁИҲ ва “Камалак” болалар ташкилоти бурчагини ташкил этиш, аъзолар ҳамда сардорларнинг ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш, жамоада ижобий психологик муҳитни яратиш, етакчида педагогик маҳоратини шакллантириш, бошланғич ташкилотларда иш юритиш, хисоб ва хисоботни олиб бориш, мурожаат ва аризалар билан ишлаш масалалари, турли йиғилиш баёнларини расмийлаштириш, хужжатларни қабул қилиш ва руйҳатга олиш тартиби ҳамда уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш тўғрисида гапириб ўтди.
rasm1

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Деҳқонобод туман босқичи ўтказилди

Блог им. ahroriy
rasm1Жорий йилнинг 7 апрель куни тумандаги Агробизнес ва транспорт коллежида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, туман Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ва тумандаги коллеж ўқувчилари иштирокида ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларни Қуролли Кучлар сафида хизматга ва олий ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга тайёрлаш, ўқувчиларнинг Ўзбекистон тарихини, аждодларимизнинг бой мероси ва анъаналарини ўрганишларига кўмаклашиш, ёшларда мардлик, қатъиятлилик фазилатларини шакллантириш, интизом ва жамоатчиликка таянишга ўргатиш мақсадида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра ғолибликни Саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари қўлга киритди.

“Камалак билимдонлари” кўрик-танлови Косон туманида юқори савияда ўтказилди

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан
“Камолот” ёшлар ижтимоий харакати косон туман Кенгаши ва туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими билан ҳамкорликда 2015 йил 2 апрелдан 7 апрелга қадар “Камлак билимдонлари” кўрик-танловининг туман саралаш ва туман босқичлари юқори савияда ташкил этилиб, якунланди.
Ушбу танловга тумандаги умумтаълим мактабларидаги 10-14 ёшгача бўлган 1020 нафардан ортиқ болалар ташкилоти аъзолари қамраб олинди. Туман финал босқичида худудлардан сараланиб, 1-ўринни қўлга киритган 11 та жамоа ўзаро беллашдилар. Косон тумандаги 9-мактабда “Камалак билимдонлари” кўрик-танловини туман финал босқичи ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирда худуднинг 11 та жамоаси қатнашиб, 1-ўринни 93-мактабнинг “Ўзбекнинг келажаги” жамоаси, 2-ўринни 12-мактабнинг “Келажак овози” ва 75-мактабнинг “Баркамол авлод” жамоалари, 3-ўринни 94-мактабнинг “Камалак жилолари”, 74-мактабнинг “Камалакнинг етти жилоси”, 90-мактабнинг “Камалак юлдузлари” жамоалари қўлга киритди.
Koson

“Сиз қонунни биласизми?” республика кўрик-танловининг Касби туман босқичи ўтказилди

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан
Жорий йилнинг 7 апрель куни туман прократураси, туман ҳокимлигининг вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби, Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди, туман Давлат нотариал идораси, туман ФХДЁ бўлими, Ички ишлар бўлими, Маданият ва спорт ишлари бўлими билан хамкорликда ёшлар ўртасида ҳуқуқий таълим-тарбияни такомиллаштириш, жамиятда қонун устувор бўлишига эришиш, Республикамизда амалдаги қонунлар моҳиятини ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларни иштирокини таъминлаш, Президентимиз Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ёшларда хурмат билан қараш туйғуларини тарбиялаш, уларда Она Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида “Сиз қонунни биласизми?” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танловнинг туман босқичида 6 та касб-ҳунар коллежининг жамоаси иштирок этди ва Касби Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг “Адолат” жамоаси 71 балл билан танловнинг вилоят босқичига йўлланма олиб, Кенгаш томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Kasbi

“Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Қамаши туман босқичи ўтказилди

"Камолот" ЁИҲ янгиликлари
Илм-фан
Жорий йилнинг 6 апрель куни 6-сонли Мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Танловда 7 та касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўзаро беллашдилар.
Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Қамаши хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси, 2-ўринни Қамаши иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоаси, 3-ўринни Қамаши Ахборот технологиялар касб-ҳунар коллежининг “Адолат” жамоаси қўлга киритди.
Танлов сўнгида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашининг Диплом ва эсталик савғалари топширилди.
rasm1

Яккабоғда “Касбим менинг–фахрим менинг” тадбири ўтказилди

Блог им. ahroriy

Яккабоғ туманидаги Саноат хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Касбим менинг – фахрим менинг” шиори остида ўқув-амалий тадбир бўлиб ўтди.Туман ҳокимлиги, Ҳаракатнинг туман Кенгаши ҳамда ҳудуддаги барча касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз танлаган соҳалари бўйича эгаллаши лозим бўлган билим ва малакаларни кенгайтириш, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш каби муҳим масалаларга қаратилди.Тадбир давомида коллеж ўқувчиларининг касбий ва ижодий ишлари, эришган ютуқларини акс эттирувчи кўргазмалар ҳам намойиш этилди.


Qo‘li guldir, o‘zbek ayolin

Блог им. ahroriy

Nishon Maishiy xizmat ko‘rsatish kasb-hunar kollejida 2015 yil 10 mart kuni tuman xotin-qizlar qo‘mitasi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi tuman bo‘linmasi, “Kamolot” YOIH tuman Kengashi, O‘zLiDeP Nishon tuman Kengashi, tuman “Tadbirkor ayol” uyushmasi raisi M.Umarova, “Mikrokredit” bank xodimi A.Rahmanov, tuman madaniyat va sport ishlari bo‘limi bilan hamkorlikda “O‘zbegim durdonalari”, “Qo‘li guldir, o‘zbek ayoli”, “Kasbim-faxrim” mavzularida ko‘rgazmasi va bitiruvchi qizlar uchun o‘quv seminari o‘tkazildi.


Tadbir davomida yig‘ilganlar keksa onaxonlarning «O‘zbegim durdonalari” milliy an’anaviy kashtachilik maktabining mahsulotlari ko‘rgazmasi va „Qo‘li guldir o‘zbek ayoli” hunarmand va tadbirkor ayollarning ko‘rgazmali mahsulotlari tashkil etildi.


28 ta qishloq va mahallalarning 3 nafardan chevar va hunarmand xotin-qizlar, tumandagi barcha hunarmand va tadbirkorlar, faxriy keksa hunarmand onaxonlar, kasb-xunar kolleji bitiruvchilari, yosh tadbirkor qizlar ishtirok etishdi.


Балли қизлар

Блог им. ahroriy

“Ёшларнинг ижтимоий хизматлар маркази” қошидаги “Ёш оила” тикувчилик тўгараги томонидан  2015 йил 5 март куни “Ёшларнинг ижтимоий хизматлар” маркази биносида тўгарак аъзолари ўртасида “Балли қизлар” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман  Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов, туман Кенгаши етакчи мутахассиси М.Раупова, “Ёш оила” тикувчилик тўгараги раҳбари Р.Жабборова, “Компьютер” тўгараги раҳбари Ю.Жалилова ҳамда 45 нафар тўгарак аъзолари иштирок этди.



Яккабоғ туман Кенгаши томонидан ананавий “Камолот шахмат тахтаси” республика турнири ўтказилди

Блог им. ahroriy

Ўқувчи-ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, ёшларни  ёшлар  спорт мусобоқаларига оммавий тарзда жалб қилиш мақсадида “Камолот”шахмат тахтаси республика турнирини туман босқичи ўтказилди.Ёшларни ватанпарварлик ва маънавий баркамоллик фазилатларини тарбиялаш муҳим ҳамда долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Яккабоғ туман Кенгаши, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, туман халқ таълими бўлими, “Яккабоғ авози” газетаси муҳаррири қўшма қарорига асосан “Камолот шахмат тахтаси” туман  босқичи бўлиб ўтди.


Туман босқичида Низом асосида тумандаги умум таълим мактаблари, ўрта-махсус касб ҳунар коллежларидан  келган 94 нафар ёшлар иштирок этишди. Мусобақа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ўтказилди.


Мусобақа якунида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши томонидан ғолиб ёшларга фахрий ёрлиқ ва  совғалар топширилди, ғолиб ёшлар вилоят босқичида иштирок этиш учун хуқуқин қўлга киритишди.  Фаол иштирок этган БТ етакчиларига ва ўқувчиларга ташаккурномалар эълон қилинди.


Zulfiyaxonim izdoshlari bo’lish biz uchun – baxt!

Блог им. ahroriy

Joriy yilning 3 mart kuni 5-umumta’lim maktabida “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati Nishon tuman Kengashi va maktab ma’muriyati bilan hamkorlikda Zulfiyaxonim tavalludining 100 yilligi munosabati bilan qizlar o’rtasida “Orasta qizlar” tanlovi o’tkazildi.


Tanlovda 6 nafar qizlar 7 ta shart, tanishtiruv, dasturxon bezash, savol-javob, mevalarni chiroyli kesish, mohir qo’llar, erkin mavzu, pazandalik sirlari shartlari bo‘yicha bellashishdi.


Tanlov g’oliblariga Harakatning tuman Kengashi tomonidan faxriy yorliq va estalik sovg’alari topshirildi.


Қарши туманида номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ишлари авжида

Блог им. ahroriy

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши томонидан 2015 йил 2 март куни тумандаги 37-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сон қарори ижроси таъминлаш мақсадида  давра суҳбати ташкил қилинди.


Давра суҳбатда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши туман Кенгаши раиси в/б Ё.Турғунов сўзга чиқиб, таълим муассасаларида тахсил олаётган ёшларни номоддий маданий мерос бўйича маълумотлар тўплаш ва уларни тарғибот ишларига жалб қилиш тўғрисида гапириб ўтди.